"Tourist map" интерактив портал мобил иловасининг асосий вазифалари:
аэропорт, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, тарихий, маданий, кўнгилочар, овқатланиш ва шу каби жойлар ҳамда уларга етиб бориш маршрутлари ҳақида маълумот тақдим этиш;
аҳоли ва туристларнинг саёҳат қилиш муддати ва қизиқишидан келиб чиқиб, саёҳат режасини тузиб бериш ва матрицали штрих код (QR-код) орқали мобил қурилмасига ўтказиб олиш имкониятини яратиш;
туристлар оқими юқори бўлган давлатлар тилларида ахборот бериш ҳамда тегишли ҳудуднинг харитаси намойиш этиб бориш.